Мен тушларимда келажакни кўряпман

22:35 / 06.04.2023 | Shuhrat Abdurahmonov | 201

Ассалому алайкум! Менинг исмим Абдураҳмонов Шуҳрат ёшим 19да. Мен ёшлигимдан бери тушимда кўпинча энди бўладиган нарсаларни кўраман, лекин яқиндан бери уйғоқ бўлсам ҳам қандайдир воқеалар кўз олдимга келяпти бу нарсалар амалга ошмаяпти лекин улар нихоятда хақиқийга ўхшаганидан базиларда қўрқиб кетяпман.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий руқия ўқийдиган мутахассисларга учрашиб масалангизни айтинг. Фолбин ёки “одамларим, момоларим бор” дейдиганларга бориб қолманг яна. Валлоҳу аълам!