Узрликлар ҳукми

01:32 / 06.05.2023 | Солиха | 272
Ассалому алайкум! Мани саволим узрликлар ҳукми ҳақида. Бир танишим узрлик одам ҳар намозга таҳорат эмас ғусл қилиш керак деб айтдилар. Ҳадисдан мисол ҳам келтирибдилар. Бу қанчалик тоғри
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Ҳар намоз вақти таҳорат қилинади. Узрлиларга осон бўлиш учун шундай дейилган. Ҳар гал ғусл қилишда машаққат бор. Валлоҳу аълам!