Ассалому алайкум! Устоз мен бир вақтлар сигарет сотиб мол олганман. Ҳозирги вақтда бу ишни қилмаяпман. Шу молни сотсам пули нисобга етса закор беравераманми. Жавоб учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром мол кимдан олинган бўлса, ўшаларнинг ҳаққи бўлиб, эгалари маълум бўлса, уларга қайтариб беришлари вожиб бўлади. Агар эгалари маълум бўлмаса, фақирларга садақа қилиниб, савобини умид қилинмайди. Шунинг учун бундай моллардан закот вожиб бўлмайди. Маст қилгувчи ичимлик савдоси билан шуғилланувчиларга ҳаридорлардан тушган маблағ мулк бўлмайди. Чунки, шариатда ҳаром бўлган нарсалар мол деб белгиланмайди. Мол бўлмаган нарсани эвазига олинган нарса мулк бўлмайди. Агар ҳалол мол билан ҳаром мол аралашиб кетса, ҳалол молни ҳаром молдан ажратилади ва у нисобга етса, ундан закот берилади. Агар ҳалол молни ҳаромидан ажратишни сира иложи бўлмаса, барча молдан закот чиқаради (Аҳсанул фатаво).
مَنْ مَلَكَ أَمْوَالًا غَيْرَ طَيِّبَةٍ أَوْ غَصَبَ أَمْوَالًا وَخَلَطَهَا مَلَكَهَا بِالْخَلْطِ وَيَصِيرُ ضَامِنًا ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ سِوَاهَا نِصَابٌ فَلَا زَكَاةَ عَلَيْهِ فِيهَا وَإِنْ بَلَغَتْ نِصَابًا ؛ لِأَنَّهُ مَدْيُونٌ وَمَالُ الْمَدْيُونِ لَا يَنْعَقِدُ سَبَبًا لِوُجُوبِ الزَّكَاةِ عِنْدَنَا.
“Ким нопок молга эга бўлса ёки ўзгаларни молини тортиб олиб, ўз мулкига қўшиб олса, унга эга бўлади ва молнинг эгаларига тўлаши вожиб бўлади. Агар тортиб олган нопок молдан бошқа моли бўлмаса, гарчи нисобга етса ҳам. Улардан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки, бундай кишилар бизнинг наздимизда қарздор ҳисобланиб, қарздорнинг моли закотни вожиб бўлишига сабаб бўлмайди” (Роддул муҳтор).
Валлоҳу аълам!