Ҳайз ҳолатида Қуръон суралари ёзилган китобдан таълим олса бўладими ?

03:39 / 06.05.2023 | Bagdagul Torebaeva | 287
Ассалому алайкум!
Мен мадрасага Араб тили ва Қуръон ўқиш курсига қатнаёткан эдим. Ҳозирда тажвид дарсларини тугатдик ва Қуръонга тушдик. Ҳайз ҳолатида Қуръон ўқий олмаслигим сабабли , тажвид дарсларини яна бошидан кўриб чиқмоқчи эдим. Лекин, бу ҳолатда Қуръон оятлари бор китобни ушлаш мумкин эмас экан. Шу сабабли қандай китобдан фойдаланишни билмаёткан эдим. Электрон китобларда ҳам Қуръон оятлари ёки сўзлари бор бўлса , ундан фойдалансам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушламаган, оятларни тиловат қилмаган ҳолда фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!