Ассалому алайкум! Бундан бир неча йил аввал оиламизга синов келган. Уйда жанжаллар бўлар, ҳатто отамга мен сизнинг қизингиз эмасман, сиз менинг отам эмассиз деганман. Охирги марта қарғаб юборганман ҳатто. У пайт диний билимим бўлмаган, Ҳозир қилган ишимга афсусдаман, отамдан кечирим сўрадим. Аммо, мени қўрқотаётган нарса шуки, мен оқ бўлиб қолмадиммикан?
– Ва алайкум ассалом! Отангиз сиздан рози бўлса ундай бўлмайди. Валлоҳу аълам!