1 йил бирга яшамай сўнг яшаш мумкинми?

02:53 / 06.05.2023 | Munis | 261
Ассалому алайкум! Бир танишим бир йилдан ортиқ вахт ота уйида яшади. Қайнонаси уй бахонасида жанжал кõтариб боллалари билан хайдаб юборган эди. Эри хам кичик болаларидан хабар олиб келмади. Таминламади кõргани келмади хуллас хеч бир хавар олмади. Лекин никохга икки томон хам ариза топширмади. Энди бирга яшимиз диб кòчада гаплашиб об кетибти. Сõрасам никох òқитишмабти. Эри ман санга талоқсан демагандим дебти. Шу тõğрисида илтимос далил билан жавоб берсангиз чунки эри мадрасада òқиган . Мени гапимни аёл эшитти лекин никохим бузилмаган деяпти. Мен у инсонга жавобингизни етказардим. Иншааллоҳ бу аёл ва эри болалари ҳалол ва барокатли оила қуриб яшаб кетишларини хохлиман. Жавобиззи интозорлик билан кутаман. Рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволингиздан мақсад нима, буларнинг орасидаги ҳукмни билишми ёки ўзингизнинг ҳақлигингизни исботлашми? Бу каби масалалар икки томон ҳозирлигида кўрилади. Ҳали аниқ бўлмаган масалада далил сўраяпсиз. Валлоҳу аълам!