Гиалурон кислота

12:09 / 09.04.2023 | Komola Shukurova | 353

Ассалому алайкум! Ёшим 19 да. Ёш бўлишимга қарамай, юзимга эрта ажин тушди. Буни муолажа қилиш учун гиалурон моддаси мавжуд даволовчи крем воситаларига ҳожатим тушмоқда. Баъзи воситаларнинг асосини шу кислота ташкил қиладиганлари ҳам учрайди. Саволим шуки, гиалурон кислотаси мавжуд крем, воситаларни қўллаш жоизми?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Юз терингиз қуруқ бўлса керак. Юзингизни парваришига эътибор қаратинг. Гиалурон кислотаси мавжуд кремлардан қўллаш мумкин. Валлоҳу аълам!