Динимиз нима дейди?

00:32 / 06.05.2023 | Sevara | 306
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз! Илоҳим қизларимиз сиздек билимли бўлишсин.Биз Наманган вилоятида яшаймиз.қайнона,қайнотам, қайнопам, 2 та фарзандлари,қайнукам,турмуш ўртоғим, 2 та фарзандим ва мен.Оилами ниҳоятта аҳилмиз Оллоҳга шукр.6 ой бўлди турмуш ўртоғим Тошкентга ишга кирдилар.6 ойдан бери 2-3 ҳафтада 2 кунга келиб кетяптилар.Ёзда бизни ҳам олиб кетишларини айттилар.Ўзлари қийналаётган эканлар. Мен ҳам ҳурсандман бир тарафдан ,лекин бошқа тарафдан ҳижолат қиляпман.Қайнукамизи уйлантиргандан кейин кетсакчи деб,чунки мен кетсам уйда келин қолмайди.Саволим шуки, қайнона қайнотамни ҳизматларини қилмасдан кетсам бизга гуноҳ бўлмайдими (уларни жуда яхши кўраман)?Бунга шариатимиз нима дейди?Жавоб учун раҳмат.Оллоҳ рози бўлсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди. Ҳозирда оилалар бир ерда бўлиши керак. Эрлар аёлларисиз, фарзандлар ота онасиз қолсалар айниб кетишяпти. Валлоҳу аълам!