Тишларни олдириш

04:20 / 10.04.2023 | Mohinur | 283

Ассалому алайкум! Менинг тишларим турлича шаклга эга, бошка одамларникидан фарк килади; тепадаги иккитаси жуда хам катта ва уларнинг икки ёнидагиси эса кичик ва оркага кириб кетган. Копрок инсонлар бор пайтларда кулишга хам уяламан сабаби тишларим ён томондан караганда йокдек коринади, бу жуда хуник, албатта. Менинг саволим шундан иборатки, шу 4та тишимни бутунлай олдириб ташлаб бошка тиш койдирсам, Аллох берган нарсага, неъматга ношукурчилик ва унга озгартириш киритиш болиб колмайдими?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда тиббиёт илғор технологияларга эга ва хусусан стоматология сохасида ҳам кўп ютуқларга эришилган. Хеч қайси стоматолог илдизи ва ўзи соғлом тишларни олиб ташлаш тарафдори бўлмайди, балки унинг косметик дефектларини тўғирлашга ҳаракат қилади. Ўша кичик тишларингизни ортодонтга кўрсатсангиз тўгирлайди ва имкони борича уларни олмасдан туриб,  устидан олд тишингизни хажмига яқин размерда коронка қўйиб беради . Сиз яхши ортодонт шифокорга кўрининг, юзлаб - минглаб одамлар тишлари илдизигача едирилиб кетиб имплант тиш ёки протез тиш қўйдиришга мажбур , сизда эса шакли сизни қониқтирмасада соғлом тишлар бор экан , бу Аллоҳнинг неьмати . Косметологик нуқсонни йўқотиш учун чора бор , аммо олдириб ташлаганингиздан кейин қайтаришни иложи йўқ . Валлоҳу аълам!