Ассалому алайкум! Намозни бошламоқчи вақтимда ният қиламан,тилим билан ҳам айтаман.кн қалбимдан ўтказаман.лекин васваса бўламанда сен ҳозир намозга ният қилдингми,қайсига фарзгами ,суннатгами деган ҳаёллар бўлади.ақлим билан айтаман: мен ҳозир мана бу намозни ўқимоқчиман деб тилим биланам,қалбим биланам айтиб такрорлайвераман.мана шунга вақтим кўп кетиб қоляпти.2-3 минутгачаям намозни ниятини такрорлаб турган вақтларим бўлган.қўрқаман ниятсиз намозни бошлаб қўйишдан.бундай ҳолатларда нима қилишим керак
– Ва алайкум ассалом! Бир марта тилингиз билан айтиб олиб кифояланинг. Қолганини ўйламасликка ҳаракат қилинг. Ўтиб кетади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!