Ассалому алайкум! Устоз Аллох сиздан ва ота онангиздан рози болсин! Тонгич фарзандим 10 ёшда. Балогатга етган. Намозларни оргатиб озимни ёнимда кизиктириб окитишни бошлаган эдим. Хато камчиликларини аста секин тушунтириб бораётган эдим. Охирги вактлар дадаси (менинг отам) болани озини олдида мени койидилар, хали кичкинаку, хозир билим олсин дарс килсин, намозни кейин хам окийверади деб (Устоз гапларни когозга ораб ёзяпман аслида огрикли гаплар болган ва хали хам давом этаяпти). Шу гапдан кейин бола намоздан буткул совиди, яхши гапириб хам кордим, мажбурлаб хам кордим, фойда бермаяпти. Хадис оятлар билан тушунтирай десам хали толик тушунмайди, озимни хам илмим бунга етмайди. Устоз маслахат беринг. Ёрдамингизга мухтожман. Аллох килаётган ишларингизни ажр савоблар билан мукофотласин. Устозимиз Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларини уз рахматига олган болсин. Солих амалларини йулдош килсин.
– Ва алайкум ассалом! Бирга ўқийлик, хурсанд бўламан, деб тарғиб қилаверинг. Аллоҳдан ҳидоятини сўранг. Валлоҳу аълам!