Бировнинг ҳаққи

00:50 / 07.05.2023 | Mahfuza Israilova | 212
Ассалому алайкум! Ҳуматли устоз.Саволим шуки яқинда жияним иш жойида 5 қаватдан 4 чи қаватга йиқилиб тушди ва бошини оператсия қилишди.Йиқилган пайтида телефонда гаплашиб очиқ жойни кўрмасдан тушиб кетган бўлиши мумкин буни жияним эслолмаяпти.Ишхона хўжайини оператсия пулини тўлаган ва дори дармонга хам ёрдам берди 1 ой давомида.Энди июн ойида жиянимни бошини яна кичик оператсия қилинади ва амаким ишхона эгасидан пул талаб қиляптилар.Суд бўляпти.Ишхона эгаси 3 минг $ бераман деса амаким 4 минг $ талаб қиляптилар.Биз ундай қилманг бировни ҳаққи ёмон бўлади десак улар мени шунча қилган харажатларимчи уларни ким қоплайди деяптилар ва уша пулни олмохчилар.
Савол:амаким талаб қилаётган пул бировни ҳаққими ёки амаким тўғри талаб қилаяптиларми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу йиқилиш сабабига боғлиқ. Аввало шуни аниқлаш лозим. Қолаверса муолажа учун кетаётган сарф харажатга ҳам боғлиқ. Ундан ошиғини олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!