Закот

01:41 / 06.05.2023 | Зухра Усмановна | 235
Ассалому алайкум! Кизим турмушдан ажралиб 2 нафар фарзанди билан менинг қарамоғимда, кизим ишсиз хозирча…
1.Закот ва фидяни кизимга берсам бўладими? Эҳсон қутисига пул солиб вақти вақтида бирор мухтожга берар эдик. Хозирда қизим шу холда. Эҳсонимни қизимга берсам жоизми?
2. Таробиҳ намозини уйда ўқийман. Хуфтон намозини ўқиб бўлиб, мудроқ босиб қоляпти. Тетиклашиш мақсадида озроқ ухлаб қолганим сабаб гохида тунги соат 24 дан кейинга тўғри келиб қолади шу сабаб кўнглим тўлмай қоляпти, ўзимни айбдор қилиб халоватим йўқолди.
Таробиҳ намози вақти қачон чиқади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Закот ва фидя фарзандга берилмайди. Садақани ҳам фарзандга берилмайди. Валлоҳу аълам!