Ишроқ намози

01:37 / 06.05.2023 | Nozima | 470
Ас Ассалому алайкум! Устоз. Ишроқ намозини ўқишни бошламоқсиман ИншааАллоҳ. Бомдод намозидан кейин жойнамоз устида турмасдан оёқ холатини ўзгартирмасдан ишроқ намозини кутиб зикр қилиб ўтириш керак экан.
Бомдод намозини оқиб, туриб ишларимни қилиб намоз вақти келганда ишроқ намозини оқисам хаж ва умра савоби бериладими.
Қуёш чиққандан сўнг неча дақиқа ўтиб намоз оқисам бўлади
Ишга кес қоламан диб қўрқаман.
Намоз орасида ишга кетишга тайёрлансам боладими
Жавоб учун Рахмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз айтганингиздек жойидан қимирламай зикр билан ўтириш керак. Қуёш чиққанидан йигирма дақиқа ўтиб ўқилади ишроқни. Валлоҳу аълам!