Самалёт ёки поездда харакатланаётган одамнинг рузаси

02:31 / 09.05.2023 | Azimbek | 229
Ассалому алайкум! Рузадор одам ифторликдан олдин самалётда сафарга чикса ва куёш ботар томонга учса ифторни кайси вакт бн клади,сахарлик килган жойи вакти бнми ё куёшни ботишини кутадими.америка ё Европа томонга учсам тошкентда хуфтон вакти кирганда хам у томонда куёш ботмаган болади
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Учиб кетаётган ерингизда ҳали қўёш ботмаган бўлса, борар ерингизда борганингиздан кейин ботса ўша ботган маҳал оғиз очасиз. Ёки сафар асносида қуёш ботса ўша ботган маҳалда оғзингизни очасиз. Валлоҳу аълам!