Бурунга маз сурилса рўза очиладими?

15:12 / 15.04.2023 | Bintu Abdukarim | 190

Ассалому алайкум! Мен бомдоддан 3 дакика олдин сахарлик пайти бурнимга маз куйгандим ,бомдод кирганидан кейин огзимга бир оз ячкимтир там келди .Шундай холатда рузам очиладими. Узи умуман шу холатда там келса очиладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бурун орқали томоққа ўтиб ичкарига кетиб қолмаган бўлса рўза очилмайди. Одатда мазлар суртилади, аммо оқиб ичкарига кетиб қолмайди.  Валлоҳу аълам!