Солиҳ фарзанд

21:41 / 10.05.2023 | Sevara | 286
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозам, ман ота- онамни жонимдан ортиқ яхши кўраман. Аммо баъзан онамга қўпол муомала ҳам қиламан. Буни зинҳор истамайман, кейин қаттиқ афсусланаман. Надомат чекиб қийналаман. Аммо гуноҳ қилиб бўлган бўламан. Уларга оқ бўлиб қолишдан қўрқаман. Баъзан сиқилганимдан касал бўлиб қоламан. Солиҳа фарзанд бўлмоқ учун қандай китобларни ўқишни тавсия этасиз? Бу ҳақида Ҳазратнинг қайси китобларини ўқисам бўлади? Қандай дуолар қилай? Ота-онамдан қандай дуо қилишларини сўрай? Китоблар қанча кўп ва адади катта бўлса ҳам майли. Сиздан яна бир илтимосим, ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ ҳолатимни ислоҳ этсин. Солиҳ фарзандлар қаторида қилсин. Солиҳ-солиҳалар ичра энг афзаллари, энг яхшиларидан қилсин. Амийн. Сарфлаган вақтингизга рози бўлинг. Катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яхшилик ва силаи раҳм, Одоблар хазинаси. Валлоҳу аълам!