Ассалому алайкум! Мен бугун сахарликка ухлаб қолибман уйғонганимдан кейин ният килиб оғзими ёпаман дб кўнглимдан ўтказдим ва юз кўлими ювиб келиб ният килиб оғзими ёпмокчи эдим. Аммо кейин ният қилишни унутибман, унутганимни пешин вакти соат 3 ларда билдим ва ният қилиб олдим. Шунингдек кун бўйи рўзага зид амаллар килмадим ва ўзимни рўзадор билиб юрдим, ин шаа Аллох. Рўзам ўтадими ёки қазосини тутиб берашим керак бўладими?
Жавоб учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ният асосан қалбда бўлади. Кўнглингиздан ўтказган бўлсангиз кифоя. Валлоҳу аълам!