Тилла закоти

Ассалому алайкум! Мени нисобга етадиган тилло такинчокларим бор. Лекин карзим хам бор. Бу карзни бошка юртда яшайдиган опамдан олганман,улар качон уз юртимизга кайтсак ушанда берасан деганлар. Шу холатда тиллаларимдан закот чикарсам буладими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарзни ажратиб олиб қўйинг. Ундан қолгани нисобга етса чиқарасиз бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам!