Рангли суюклик келса

00:26 / 18.04.2023 | Zuxro | 620

Ассалому алайкум! Менда тез тез кузатиладиган бир муаммо бор. Айолларда келиб турадиган суюқлик (выделения) менда жигарранг бўлиб келиш холатлари кузатилади яъни жигаррангли (тупроқ ранг хам дейилар экан) суюқлик келиб тураверади кун бўйи оз оздан. Бу холат баъзи айолларда хайз кўришидан олдин кузатилади менда эса хайз кўришимнан 5-6 кун хатто 10 кун аввал хам шундай суюқлик келиб тураверади. Хозир рамазон ойида рўзамни тутолмай турибман намозларимни ўқишга хам шубха қиляпман. Шу вазият менда кўп кузатилади нима қилишимни маслахат берасиз? Шундай холатда тахорат билан ўқиган намозларим бор ва тахорат билан намозларни давом эттириб рўзани кейнроқ тутиб берсам бўладими ?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Авваламбор гинеколог шифокорга кўриниб бу ҳолатни бартараф қилишга ҳаракат қилишингиз керак , чунки бу холатингизни ибодатларга даҳли бор. Одатда аёлда гормонал бузилиш бор бўлса ёки эндометриоз касаллигида ёки бачадон миомасида шу каби ҳолат кузатилиши мумкин.
  Сиз ўзингизни ҳайздаги ва  покликдаги одатингизни билишингиз керак. Агар бу каби  холис оқдан бошқа рангдаги ажралма аввалги хайздан 15 кун  ва ундан ортиқ поклик муддати ўтиб келса ҳайзга далолат қилиши мумкин . Чунки аёллар фиқҳида "Одат бир маротабада собит бўлади"  деган қоида бор , бу дегани сизда  қон аввалги сафар ҳайзингиз  келган кунлар ададича  эмас ундан кўпроқ келиши ва поклик кунларингиз адади камайиши мумкин .Масалан ўтган гал 5 кун ҳоиза бўлган бўлсангиз , кейинги гал 8 кун ҳоиза бўлсангиз бу сафар одатингиз 8 кунга ўзгарган бўлади . Хайз кунларида келган оқдан бошқа 6 рангдаги ажралма хайздан бўлади . Агар рангли ажралма 15 кун ва ундан кўпроқ муддатда келса хайз , ундан аввал келса истихоза бўлиши эхтимоли бор . Буни Гинекологга чиқиб аниқлаш усуллари мавжуд . Агар истихоза деса истихозали аёл хукмига амал қилиб ,ҳар намозга алохида таҳорат қилиб намозларингизни ўқийверасиз.
 Валлоҳу аълам!