Ассалому алайкум! Хурматли устоза, бир савол буйича мурожаат киляпман, излаш хизматидан топа олмадим.
Якин бир йилдан бери тишим бехосдан конайдиган одати бор. Ухлаб кейин турган вактим тишимни конаганини сезаман. Саволим: Муборак рамазон ойида, кундуз куни ухлаб , турганимдан кейин, тишимни конаганини курсам ва уни ютиб юбормаганимга шубха килсам нима килишим керак? 30 кун давомида хам давом этяпти, агар кундуз куни хам конаган булсайу, ютмаганимга ишонч хосил килолмасам нима килишим керак, якинда даволатмокчиман, бир танишимдан сураганимда, узурлилар каторига кирасиз, казо тутмайсиз, лекин тезрок даволатинг деб маслахат берди, саволимга ойдинлик киритиб берсангиз
– Ва алайкум ассалом! Дарров даволатиш керак. Қонаб ичингизга кетиб қолганидан шубҳалансангиз, эҳтиётан қазосини тутиб қўясиз. Валлоҳу аълам!