Қалбим ғаш

11:21 / 12.05.2023 | Durdona Mamarasulova | 124
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бу мен учун ўта муҳим ҳаёт мамот масаласи. Ҳозир ҳомиладорман негадир ҳеч нарсага иҳлосим ҳимматим йўқ намозларимни ҳам зўрға узилиб узикиб ўқиб оляпман. Бир куни ҳуфтон намозини бомдод вақтидан олдин ўқиб олдим кейин бомдод намози вақти киришига 8 дақиқа қолганда кўзим илинибди , нималарнидир туш кўрганим эсимда шунда завжим келиб мени чақирди мен туриб ухлаганим йўқ деб намоз ўқидим энди қалбим шу қадар ғашки мен қўрқиб кетяпман энди нима қиламан . 3-5 дақиқага кўзим илинган таҳорат олишга эриндим кўрганим тушми ёки ҳаёлми буни ҳам билмайман . Қасддан қилдимми ёки эътиборсизлик қилиб енгил санадимми тушунмаяпман , иймонимдан ҳавотирга тушиб қолдим катта гуноҳ қилдим менимча лекин қалбдан Аллоҳга инонаман. Бунда нима бўлади энди мен нима қилай? Иймонимдан айрилиб қолган бўлишимдан қўрқиб кетяпман.Илтимос ёрдам беринг...
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг. Намозни қайта ўқиб қўйинг. Валлоҳу аълам!