Рўзадорлик

02:27 / 13.05.2023 | Zilola Umirzakova | 209
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Жавоб ёзинг илтимос. Рўза тутаётган едим. Ой куним яқинлашганиди. Жигарранг ажралма азгинадан келиб турганиди, бир келмаётганиди. Шундай холда 2кун тутавердим. 3-кун сал қизғишроқ тусга кириб, салгина кўпайди, шунда Рўзанг очилди дейишди, мен хам ой куним келган бўлса керак диб ўйлаб аср пайтида, Рўзамни очиб юбордим. Кечки пайттан то сахарликгача яна жигарранг ажралма азгинадан келишни бошлади, ютубдан кўрсам бундай холда тутса бўлади дейилган екан, яна Рўзамни тутишни бошладим. У каналларга унчалик ишонмаганим учун савол ёлладим. Энди Рўзамни билмасдан, ой куним келипти диб, очиб юборган куним қасддан очилган хисобланадими, 60кун тутиб берардим, ой кун кеб қоса бузилиб кетади, 60та мискинга таом едипишга маблағим ёқ хозир. Истиғфорлар айтяпман. Энди нима қилишим керак. Илтимос жавоб беринг, халоватим ёқ шуни ўйлаб
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Истиғфор айтиб қазосини тутинг. Шубҳа аралашганида 60 кун каффорот вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!