Қуръон савоби

02:15 / 13.05.2023 | Muxlisa bintu Baxtiyor | 266
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу устозам! Университетни битирганман лекин ишламайман уйда фарзандим тарбияси билан машғулман. Аллоҳимни каломини Жуда ҳам яхши кўраман. Қўйиб берса куни билан Қуръон ўқиб ўтирар эдим лекин бола ва уй ишлари билан кўп вақт ажратолмайман. Баъзида уйдаги ишларни қайнонамни кўнглидагидек қилмасам гапиради. Баъзида гаплари жонимдан ўтиб кетади. Ўғли билан келишмовчилик чиқса ўртамизда фақат мен айбдор боламан ва "чиройли" гапларини эшитаман. Хафа бўлганимда одамларга гапиргим келмай қолади айниқса ҳафа қилган одамга. Гапирсам ҳам ёқтирмаётганимни оҳангимдан сездириб қояман. Қайнонам шундай вақти сени Қуръон ўқиганинг менга аҳамияти йўқ балки қабул болаётгандир лекин мен учун ҳеч нарсамас дейди. 2 Марта эшитдим шунақа маънодаги гапини. Шундай вақти кўп ўйлаб қоламан ростан қабул бўлмаябдими Деб. Уларни бу гапи гўё мени иймонимни сусайтираётгандай. Лекин Аллоҳ гувоҳ Қуръонни ҳатто ота онамдан ҳам кўпроқ яхши кўраман. Қайнонам мени ёқтирмайди. Арзимаган нарсага ҳам гапираверади. Мен бирон Марта гап қайтармаганман. Лекин барбир ёқмайман ҳозир ҳаракат ҳам қимай қўйдим ёқишга қадрим тушиб кетди уларни олдида Аллоҳдан қўрққаним учун ҳизматини қиламан бошқа ҳеч қанақа ришта йўқ. Менга маслаҳат Беринг ҳарактерим туфайли гапирмасам кулолмасам ҳар қандай ҳолатда бу Қуръонимга таъсир ўтгазадими. Жавобингиз учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръонни қабул бўлишини у эмас Аллоҳ ҳал қилади. Сиз унга Аллоҳ учун муносабат қилаверинг. Озорларига аҳамият берманг. Савоб бўлади дея яхшиликни қилаверинг. Валлоҳу аълам!