Ассалому алайкум! Севимли опаларим! Рамазон айёми барчамизга муборак бўлсин! Саволим шундайки, Аллоҳ қодир қилганча рўза тутишга ҳаракат қилдим. Лекин бир хил пайтларда бурнимдаги нарсаларни чиқаролмасдан ичимга кетиб қолган пайтлари бўлди( Шиллиқларни назарда тутяпман) Ҳаракат қилдим, лекин чиқаролмадим. Бир хили билмасдан кирди, бир хилини ўзим ютиб юбордим. Шу пайтдаги тутилган рўзалар ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Ха. Валлоҳу аълам!