Шартли талок

00:02 / 22.04.2023 | Feruza Kadirova | 212

Ассалому алайкум! Одинахон опа, сизни мукаддас Рамазон Хайит билан табриклайман. Инша Аллох тутган рузаларингиз даргохида кабул булиб, ажру савобини берсин! Сизга жудаям хаетим учун жиддий саволим бор эди. Мен хужайинимларнинг иккинчи аеллариман. Узи емон одам эмаслар, нафака масаласида доим каму кустсиз таьминлайдилар, лекин тунашда адолат килмайдилар, мен билан умуман колмайдилар. Сабр килсам яхши булар деб икки йилни утказдим, хозир хомиладорман, инжик булиб колганманми билмайман, ахмоклик килиб адолат масаласида урушиб кетдим хужайинимлар билан. Адолат киламан дегандингиз, номардлик киляпсиз деб юбордим, улар бу гапимни кутаролмай номардлик килятган булсам уч талоксан дедилар. Бошимиз котган, у киши хам илмлилардан сурайман дедилар. Шундай холда мен йук номардлик килмаяпсиз десам талок тушмайдими, еки барибир тушадими. Илтимос жавоб беринг, тушган булса яшашдан куркяпмиз, лекин елгиз колишни хам истамайман. Аллох бизга ердам берсин. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох сиздан Рози булсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сизни масалангиз жуда чигал. Бу ҳолатда сизни “йук номардлик килмаяпсиз” деган гапингиз масалани ҳал қилмайди. Номардликдан мурод адолатсизлик бўлса ва агар ҳақиқатан адолат топилмаётган бўлса орага уч талоқ тушиб бўлган. Чунки шариатимизда талоқни бирор шартга боғласа ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади.

Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!