Тақдир ҳақида

04:31 / 13.05.2023 | Mubinaxon | 152
Ассалому алайкум!
Ҳурматли устозам инсонлар ҳаётлари давомида турмушдан ажраб 2 ёки 3 маротаба турмуш қуришликлари Аллоҳнинг инсонларга берган тақдириданми ёки бу инсоннинг узидан келиб чиққан фелий номутаносибликлари олган тарбияси ҳаётга оилага булган қараши муносабати натижасида қилган қарорларидан дейиладими? Саволим ноурин булса узр сурайман
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Дунёда ҳеч нарса тақдирдан ташқарида бўлмайди. Инсон бошига келадиган кунларга ўзи ҳам сабабчи бўлади. Шу сабабчи бўлиши ҳам тақдирда бор. Валлоҳу аълам!