Ассалому алайкум! Хурматли сайт эгалари саволим шундан иборат. Манда тугма Аллоҳ томонидан қошлар берилмаган. (Деярли юқ этибор қилмаса кўринмайди аксига олиб киприкпарим ҳам шундай). Бугдой рангли аёлман. Авваллари ёшлигимда қошим юқлиги билинмасин деб сочимни тушириб юрардим. Ҳозир Алҳамдулиллаҳ ҳижобландим. Аллоҳ ўзи кечирсин озгина қошимни буямасам жудаям хунук кўриниш олиб қоляпман. Одамлар ҳам қошимни буямасам галати қарайди. Саволим шу қошимни озгина буясам гуноҳкор булиб қоламанми
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Қош эктиришингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!