Ҳалолми

23:28 / 23.04.2023 | Marifatxon | 188

Ассалому алайкум! Мен мактабда информатика ўқитувчисиман. Бизга агар "гоогле фор эдусатион" Дан серитификатимиз бўлса давлат 50% устама тўлайди. Сертификатни тест топшириш орқали олинади ва у тест базада 65 та савол бор ундан 35 таси тушади. Бу сайтни лобораторияларини бажариб кўрмоқдаман лекин чет тили бўлганлиги Боис 30 40% тушуняпман. Тестлари қандайдир мужлам. Асосий тушунчалари бу дарс давомида керак бўладиган нарсалар Яни тақдимот, видеодарс, сайт яратиш, онлине ҳотира, электрон доска, онлине дарслар ташкил қилиш ва шунга оҳшаш ишларни гоогле орқали бажариш. У саволларни менда жавоби Бор. Лекин улар орқали ишлаш ҳалол эмас. Яқинда бир телеграм группа кордим унда шу саволларни жавобларини ҳаммасини нега тўғри Нима учун ҳато эканлигини таҳлил қилиб имтиҳонга таёрлашар экан. Шу орқали тестдан ўтиб. Ва билганларимни дарсимда қўлласам олаётган пулим ҳалол бўладими. Мен тестни озим ишлашга бир неча Бор урундим тайёр жавобларисиз. Лекин ўта олмадим. Жавобингиз учун раҳмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволда ёзилишича мактаб булардан тил билишни ҳам талаб қилинаётгандек. Чунки саволда лекин чет тили бўлганлиги Боис” деган жойлари бор. Савол эгаси тил ўрганишдан қочаётгандек. Агар мактаб шартларида тил билиш ҳам бўлса мактабни шартларига риоя қилиши шарт бўлади.  Валлоҳу аълам!