Қуръон

04:06 / 16.05.2023 | Dilnura | 195
Ассалому алайкум!
Сура ва дуоларни ёд олиш учун ёзган дафтарларни ёқиб юбориш жоизми ёки сақлаб олиб қоʼйиш керакми
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фойдаланишга яраса олиб қўйилгани яхши. Ҳар ерларга тушиш эҳтимоли бўлса ёки яроқсиз бўлса ёқиб юборилади. Валлоҳу аълам!