Ассалому алайкум!
Аллохим илмларингизни зиеда килиб,ахли оилангизга барокатлар берсин! Хурматли узтозамиз Одинахон опа,саволим шундан иборатки,мен опамдан Куръон укишни урганиб,Алхамдулиллах,хозир 3-порадаман,лекин харфларни бирма-бир езиб урганмаганмиз , "Муаллимий соний" ни огзаки укиб ,едлаганмиз. Устозам ,яни опам хам уз устозасидан шундай таълим олган екан
Якинда бир танишим айтиб колди,барча харфларни езиб урганишимиз керак екан,агар езмасдан хам хатми Куръон килсак булаверадими?
Рости иккиланиб колдим,кайтадан хар урганиб ,езиб чикайми? Куръон укишликда махражларда хатоларим коп емас,мадларда оз -моз. Илтимос,шуни туликрок тушунтириб берсангиз,жавоб учун олдиндан рахмат.
Аллох рози булсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуръон тиловат қилиш, ёдлаш ва хатм қилиш учун ҳарфларини ёзиб ўрганиш шарт эмас. Усиз ҳам ўқиш жоиз. Аммо ёзишни ўрганса билими янада мустаҳкам бўлади. Валлоҳу аълам!