Қазо ва каффорат рўзалари ҳақида.

21:30 / 15.05.2023 | Azizaxon | 208
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ёшим 21да. Бу йилдан рўза тутишни бошладим. Олдин сабрсизлик қилиб очиб юборган вақтларим кўп бўлган. Зиммамда қазо ва каффорат рўзаларим бор. Каффорат рўзаси кетма кет 60кун тутилиши ҳақида хабар топдим. Зиммамдаги қазо ва каффоратларни аниқ ҳисобини билмайман. Шариат бўйича барча қазоларим ва каффоратларимни адо қилиш учун қандай йўл тутганим маʼқул ? Қазо ва каффорат рўзалари нияти қандай бўлиши керак эканлигини ҳам айтиб ўтсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қазони тахминан ҳисоблаб тутаверасиз. Орасини очиб тутиш жоиз. Ҳамма очиб юборганларингиз учун бир марта каффорот тутсангиз кифоя. Каффоротнинг орасини очиш жоиз эмас. Шу сабаб уни бошлаётганда ҳайит куни орасига кириб қолмаслигини кўзда тутиш керак. Ҳайз мустасно, у каффоротни бузмайди. Поклангандан кейин давом эттириб кетилади. Дилда қазо ёки каффорот дейиш ният учун кифоя. Валлоҳу аълам!