Ассалому алайкум! Ассалому алайкум. Бу гапларимни балки ўқирсиз балки йўқ. Мен сиздан маслаҳат олмоқчи бўлиб ёзмоқдаман. Яқинда рамазон ойи бошларида қуръон китобини сотиб олдим òзим учун. Уни òқиганим сари ҳақиқий исломни тушуна бошладим. Олдинлари кўр бòлган эканман. Òзимни мусулмон деб айта олмасдим. Аммо Аллоҳ қалбимга ҳидоят солди. Энди ҳижоб òрашни ният қилдим. Чунки ҳозир ҳудди кийиммагандек туюляпди кийинсам. Олдинлари ҳам эрга тегсам болаи болсам кейин òранаман деб ният қилардим. Аммо энди тушундим. Мен Аллоҳ эмасман. Қачон òлишимни билмайман. Эрга тегмасдан òлиб кетсамчи? Балки эртага охирги кунимдир. Аллоҳ қачондир жонимни олсаю унинг ҳузурида нега òранмадинг деган саволига жавоб бера олмасликдан уялмоқдаман. Ҳижоб òрашни, қуронни ёд олишни араб тилини òрганишни истайман. Қуронни ёд олиб отам ва онамни фирдавс жаннатига олиб кириш ниятим бор. Аммо ҳижоб òрашимга онажоним қарши бòлмоқдалар. Қачон эрга тегасан кейин òранасан. Эрга тегсанг эринг рухсат бермасачи дейдилар. Уларга ҳижоб фарз, Қурони Каримдаги сураларда келтирилган деб тушунтира олмаяпман. Мени норози қилиб òранмоқчимисан деяпдилар. Мени бир йигитга мажбурлаб турмушга бермоқчи. У йигит бенамоз, ҳижиб ҳақида ислом ҳақида нотòģри фикрда. У йигитга турмушга чиқишни истамайман. Чунки мен Аллоҳдан доимо тақводор намоз òқийдиган иймонли йигитга турмушга чиқишни сòрардим. Аллоҳдан онамнинг қалбига ҳидоят бер, мени тушунсинлар, ёрдам бер деб сòрамоқдаман. Нима қилишни билмаяпман. Сиздан маслаҳат олмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Бу ерга ёзилган ҳар бир гапи ўқилади. https://t.me/muallim_media/381 Валлоҳу аълам!