Ассалому алайкум! Мени эрим Мени инсон , кимнингдир фарзанди сифатида қарамайди. Унинг назарида аёл киши бу ҳеч кимдек. Лекин уни ҳам она туққанку. Унинг ҳам опа-сингиллари Бор. Менинг 2ёшли болам Бор унга ҳам тазйиқ ўтқиза бошлади, ҳатто бир Марта бошининг орқа Ва юз қисмига урди. Унинг назарида бўлади уриб-қўрқитиб тарбиялаш керак экан. Шунда болани юзига уриш мумкин эмас десам, Мени ҳам уриб кетди. Айтингчи ахир болага зуғм ўтказса ,урса бу травматик, психик жароҳат бўлмайдими. Ҳатто оғзимни очиришга қўймайди. Қандай ўзимни болаларимни ҳимоя қиламан. Ёки ко"з юмиб яшашим керакми? Жудаям чарчадим илтимос ёрдам Беринг.
– Ва алайкум ассалом! Болани зинҳор уриб бўлмайди. Унинг жисмига ва психикасига қаттиқ таъсир қилиб иккала томондан касал қилиб қўйиш мумкинку. Турмуш ўртоғингиздан муҳофаза қилишингиз зарур фарзандингизни. Яхши гап билан болага ҳамма нарсани тушунтирса бўлади. Турмуш ўртоғингизнинг психикасида болалигидан психик бузилиши бор бўлса керак. Унинг бундай қилиши соғлом одамнинг иши эмас. Албатта юрист одамнинг маслаҳати керак сизга ва психологнинг ёрдами ҳам зарур. Набодо шунга қарор қилсангиз адашиб соҳта психологларга мурожаат этмаслигингиз учун бизнинг Пешқадам мактабимиз қошидаги “Аёл-қизларга психологик кўмак” лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз, шифокорларимиз ва юристларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам!