Ассалому алайкум!
Аввало, бир оз ҳижолатли саволим учун узр сўрайман.
Саволимга бошқа манбаларда жавоб тополмаганим учун шу ердан сўрашга қарор қилдим.
Шаввол ойи рўзасини тутишдан аввал қазо рўзалар тутиб берилар экан, ман буни билмагандим.
Рамазон ойида ҳайз бўлган кунларим рўза тутмагандим. Шаввол ойи бошланганида, ниятимни Шаввол ойи рўзаси деб ният қилиб, мана бугун учинчи кун рўза тутишим. Бугун билсам, аввал қазо бўлган Рамазон ойи рўзаларимми тутишим керак экан...
Шаввол ойи рўзаси деб ният қилиб тутган бу 3 кун рўзам нима бўлади? Қазо бўлган рўзаларимга кирадими энди, ё Шаввол ойи рўзаси деб қабул бўладими?
Эртадан қазо рўзаси деб ният қилиб қазо рўзаларимни тутишни бошлайман, кетидан Шаввол ойи рўзасини тутаман энди, аммо бу тутган 3 куним нима бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима деб ният қилган бўлсангиз ўша бўлади. Валлоҳу аълам!