Ассалому алайкум! Сизлардан шуни сўрамоқчиманки, менинг исмим жуда ғалати исм. Ўзимна ёқмайди. Бу исм гувохномамга хам пасспортимга хам ёзилган. Лекин мен исмимни ўзим яҳши кўрган бир сахобия аёлнинг исмига ўзгартирмоқчиман. Аммо ота-онам бунга кескин норозилик билдирдилар. Хеч қачон рози бўлмасликларини айтдилар. Энди мен ота-онамга айтмасдан паспортимдаги исмимни ўзгартирсам бўладими? Илтимос маслаҳат беринг. Ота-онамни кейинчалик кўникиб кетишади деб ўйлайман. Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох сизлардан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Ҳужжатдаги исмингиз тураверсин. Яқинларингиз бошқа исмни айтиб чақиришса кифоя. Валлоҳу аълам!