Бола тарбияси

19:13 / 02.05.2023 | Муминжонова Саида | 448

Ассалому алайкум! Мен 12 ёшдаман. Оилада 4та фарзандмиз. Онам 2та ёш бола нимадур қилса мени урушиб калтаклайверади, хвттоки сув токиб юборса хам. Отам ёмон уради, тепади хам. Бундан қаттиқ асабийлашиб қоламан, бу фақатгина калтакдан эмас менимча, сабаби мана шу охирида туғилган 2та фарзандга фақат мен энага болдим, бундан асабийлашиш мумкин эмас, лекин бу билан бирга мен турли хил фанларга укув марказларга борар эдим, уйимдаги хамма иш мени бойнимда, дарсларим ва бошқалар. Шунча иш қилиб хам яхши коринмайман, фақат бошқа бекорчи она ларни болаларига солиштирадилар, уларга онаси уйда отирадику десам, нима қилибти сен хам шундай бол дейишади, уларни болалари Қуръон ёдлаган экан, одам сал фикр қилса онаси уйда отправил ва кичкинтойларга она қарайди. Кесатиб гапираверадилар, мен йилда бир маротаба касал боламан, шунда хеч тузукмисан демайди, фақат бувинг сенга хизматеор туғиб берган дейдилар, салом кечқолсам хам шундай. Мен кундан кунга асабий болиб бораяпман, бундан қандай йўл билан қутулиш мумкин. Ота-онамга қандай қилиб уларни ишлари ёмонлигини чунтирсам ёки улар билан яхши мулоқот богласам болади. Ёки озингиз фикр беринг, нима ёл тутай. Жавоб учун катта рахмат.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Синглим ҳафа бўлманг. ,,Ота-онамга ҳам осон эмас,Аллоҳ ажр беради” деб чин дилдан ёрдамлашинг. Кун тартибини тузиб олинг. Шу режага мувофиқ ишларингизни бажарсангиз ИншаАллаҳ кунингиз баракали бўлади. Намозларингизда ота-онангиз ҳақларига дуода бўлинг. Бошқаларга солиштиришса ҳам, аслида сизни нақадар меҳрибон ёрдамчи эканингизни яҳши билишади. Валлоҳу аълам!