Чақалоқ қўрқиши

03:36 / 18.05.2023 | Madina | 362
Ассалому алайкум! Яхшимисиз Одинахон опа? Саволим шуки, овсинимни қизчалари яхши ухламайди ухласа ҳам тезда уйғонади кўп йиғлайди. Чақалоқни дадаси ва ойиси бола шу хонадан қўрқади деган фикрда. Лекин кечқурунлари шу хонада базан яхши ухлайди базан яхши ухламайди. Улар бу уйда бир гап бор уйни алмаштириш керак деб ҳисоблашади. Умуман олганда шунақа бўлиши мумкинми яъни уйда бирон нарса бўлиши мумкинми? Уларнинг хоналари билан деярли ёнма ён хонада бизни хонамиз. Бизани чақалоғимиз қаерда бўлса ҳам яхши ухлайди. Ман ўзим ҳамма жой ҳам Аллоҳни мулки Аллоҳни ери деб ҳисоблайман. Кейин ҳар намоздан сўнг оятал курсийни ўқиб юрадиган одамга жинлар ҳам яқинлашмайди деб ўқигандим. Аллоҳ хоҳламаса ҳеч нарса зарар беролмайди. Овсинимнинг чақалоғини ухломаслиги хонасига боғлиқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қулоғига азон айтилган чақалоққа жинлар азият бермайди. Валлоҳу аълам!