Ғусл қоидалари
13:45 / 28.03.2017 |
Савол |
1975
Ассалому алайкум! Қурбон ҳайит байрамингиз муборак бўлсин! Шамоллаган пайтда ҳамда совуқ кунлар келганда ғусл олишда сочни ҳар куни ювиш лозимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиш фарз бўлганида, сочни ювиш керак, таги билан. Шамоллаган ёки совуқ кунлар бўлса, ғусл қилиш соғлиққа зарар етказишидан хавф бўлса, унда ғусл қилинмай, таяммум қилинади. Ғуслда баъзи аъзони ювиб баъзиси тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам