Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Саволим мактабдаги кўчирмачиликлар ҳақида. Аввал қилган кўчирмачиликларининг гуноҳини қандай ювиш мумкин? Имтиҳон ёки назорат ишиларда кўчирмачилик қилган одамнинг шаҳодатномаси ҳалол бўладими? Яъни келажакда шаҳодатномаси бн институт ёки бошқа бир жойга ўқишга киради, лекин ўқийдиган жойида ўзини билими билан битирса, ўша институтидан/... олган дипломи ҳалолми (мактаб вақтида бошқа иложи бўлмаган бўлса-чи) ? Ундан кейин ишга кирса ундан келадиган пуллар-чи? Вақтингизни олганим учун узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Ўтган гуноҳлар учун тавба қилинади, истиғфор айтилади, келгуси ишларда ҳаққоний бўлишга ҳаракат қилинади. Валлоҳу аълам!