Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози болсин. Мен коп китоб оқиганман деярли. Ҳам диний ,ҳам дунёвий. Қизлигимда 18,19 ёшлигимда умуман ҳич нимадан қорқмасидим. Кичик ёшимда жуда қорқоқ болганман. Козимга жуда коп шарпалар коринарди. Тувалетга киришдан ҳам қорқардим. Намоз оқияссам ,Қурон оқияссам ҳам атрофимда қора шарпалар корардим. Кейин катта болганимда умуман ҳич нарсадан қорқмайдиган бопқолганман. Уйимиз 3қават эди. Қишда ҳич ким болмаган пайтлари ҳам ,бемалол озим кириб чиқаверардим. Турмушга чиққанимдан кейин яна қорқоқ бопқолдим 1та 1яшар оглим бор. Уйда озим ёлгиз қоломайман ,ваҳима босади. Ичимда қорқув пайдо бопқолади. Кимнидир тосаттан (хонада ёлгиз озим отирган болсам ,эрим эшикни очиб кириб қолса ,чочиб кетаман, эримиям қорқитвораман шуна қилиб.) Юрагим қорнимда урворади чочиб кетганимдан Момоқалдитоқ чалса ҳам , ...ер қимирласа ҳам жудда ёмон шокка тушиб қоламан. ..хуллас шунақа қорқоқлигим озим ҳам хижолат болиб кетаман. Қайнотам "Илмли қиз босез арзимаган нарсаларданам қорқорасизми?!"дийдилар. Ҳақиқатта ҳам шундай. Озимни тугишган опамлар ҳам шунде дишади. Нима қилай ва қанде чора қилай .қорқоқликни ,ва чочиб кетмасликни енгиш учун
– Ва алайкум ассалом! Сиздаги бу чўчиш ва қўрқишларингизнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Олимлар бу ҳолатнинг келиб чиқишини тўрт сабабга боғлиқ деб айтишади, яъни биологик, ирсий, психологик ва ижтимоий. Психологик томонидан қараладиган бўлса болаликда ва катта ёшда бўлиб ўтган психологик травмалар, психологик босимлар, кучли стресслар, тез-тез одамлар ва муҳитдан хафсаланинг пир бўлиши, обрўсизлантирилиш ва хоказолардир. Бундан ташқари соматик касалликлар, қалқонсимон без касалликлари ҳам бу ҳолатингизга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун албатта эндокринолог ва психиатр шифокорлариги зудлик билан мурожаат этишингиз зарур.Валлоҳу аълам!