Турмуш қуришга мажбурлашяпти

00:55 / 18.05.2023 | E'zoza | 328
Ассалому алайкум! Йошим хали энди ўн тўққизда. Хозир ўқишга тайёрланяпман, лекин уйдагилар мажбурлашяпти эрга тегасан деб. Куйов онамнинг узоқ қариндоши, кўз олдимизда ўсган яхши бола, топуш тутиши яхши деб холаларим билан бирга қистовга олишяпти. Болани тўйда кўрганман кўзим тушган лекин хеч нима хис қилмаганман, кўриниши хам йоқмаган. Диндор эмас, лекин сени боқа олади деб фикримни бузишяпти. Ўзим рози эмасман. Уйдагиларимга хам гохида кўпол гапириб кўйяпман, уришиб қоляпман шу мавзуда. Хеч ким мени тушунмаяпти. Нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муносиб куёв чиқмагунича эътироз билдирсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!