Ассалому алейкум. Турмуш қурганимизга 1 йил бўлиб қолди. Яқинда фарзандли бўламан. Аммо турмуш ўртоғим тўйимиз бўлиши билан ишдан бошадилар. Сабаби ишларида ҳаром нарсалар аралашганлигини сезиб қолдилар. Тақво қилиб янги оила бўлсакда бошадилар. Мана ҳануз ишсиз уйда ўзлари бўшаган соҳа бўйича ўқиб ўрганиб бошқа ҳалол жой топиб ишлашга ҳаракат қиладилар. Оиламизни ва рўзғорни қайнотам қиладилар. Ҳалигача уйдагиларимга эримнинг ишлари яхши деб уларни алдаб келаман. Ва бу ёлғонда бардавом болаётганлигим учун иймоним ва қалбимда доимо ғашлик бор. Аммо ростини айтсам оиламда нотинчлик келиб чиқишидан қўрқаман. Эримнинг Шани ва оилам учун айтган ёлғоним гуноҳми , аммо шунга мажбурман. Ҳам яна Қарши шаҳридан Тошкент шаҳрига келин болганман. Ота онам узоқда қийналяпти деб сиқилиб ўйлаб юришларини ҳам хоҳламайман Ушбу масалада қандай йўл тутишини маслаҳат берасиз. Жавоб учун ва кетганган вақтиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирманг. Ўз устида ишлаяпти, ишлаши баъзи нарсаларга қараб турибди, десангиз бўлади.
Валлоҳу аълам!