Қорилик

01:29 / 25.05.2023 | Hasanov Bunyod | 251
Ассалому алайкум! Агарда мен Аллоҳни розилиги ният қилиб,Худо хохласа қори бўлсам.Ота-онамдан Аллоҳ рози бўлиб,гуноҳларини кечириши мумкинми.улар кунлик фарз намозларни ўқишмаган,рўза тутишмаган,ширк амалларам ўтмишимизда бўлган умид қилсам бўладими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз намозлар ва рўзалар зиммаларда қарз бўлиб қолади. Уларни адо этмагунча соқит бўлмайди. Осийнинг ўзи тавба қилмоғи лозим. Бошқанинг ҳаққига мағфират сўраб дуо қилиш жоиз. Гуноҳлар кечирилиб кечирилмаслигини ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади. Валлоҳу аълам!