Ҳомиладорлик

03:21 / 17.05.2023 | Mohibehim | 637

Ассалому алайкум! Мен 22 ёшдаман. 2022 йил апрел ойида кесарча кесиш орқали фарзанд дунёга келтирдим. Фарзандим 6 ойлик бўлганида спирал қўйдирдим. Афсуски спирал манга ёқмади. Кўп қон кетиб қолди. Спирални олиб ташашди шифокорлар. Ҳозир эса ҳомиладорман. Оғлим эса 1 ёшу 1ойлик. Ҳомилам эса 2 ҳафталик адашмасам. Нима маслаҳат берасиз? Бола олдириш гуноҳ, ҳамма олдириши маслаҳат беряпти, ман ҳам хўжайиним ҳам бунга қаршимиз. Оллоҳ берган неъматдан қандай воз кечишимиз мумкин. Ҳозирда саломатлигим яхши.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорликдан сақланишнинг турлари жуда кўп, бачадон ички воситасидан ташқари. Шулардан бирини қўллашингиз мумкин эди . Она саломатлигига хавф соладиган омил йўқ бўлса, хатто ҳомилада ривожланиш нуқсонлари бўлган тақдирда ҳам ҳомилани олдириш қотиллик ҳисобланади . Ҳар бир фарзандингизни ризқини албатта Аллоҳ беради , УНГА тақво қилинг абортга кўрсатма бераётган  "маслаҳатчилар"га эмас!