Намоз

02:40 / 30.05.2023 | Muborak Ravshanova | 208
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин ва илмларимизни бунда зиёда қилсин. Бизларни сизлардек илмли ва хулқли қилсин. Саволим излаш хизматидан тополмадим. САВОЛ: Намозда билмай Субҳаналлоҳ ёки Алҳамдулиллаҳ деб юборяпман. у баъзан 1-2 такарорланади ва 2-3 сафардан бери бўляпти. 2-ракатдалигимда ташаххуддан кейин қайси ракатдалигимни билмасдан/адашиб/ нафасим етмай ъъАллоҳуммаъъни "Аллоҳим"/ ъъАллоҳумъъ деб юбораман. Бунда намозим бузилмайдими? Ўйланиб қолсам саждаи саҳв қиламанми? Чунки кейинги ракатними/суннатними кечиктиргани ун саждаи саҳв вожиб бўлади деб ўқигандм.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу лафзлар намозни бузмайди. Уч тасбеҳ миқдорчалик ўйланиб туриб қолса саҳв саждаси қилинади.  Валлоҳу аълам!