Ассалому алайкум! Одинахон опа бераётган илмингиздан Аллох рози булсин. Мен Хазратимиз колдирган бебахо илмни урганишга ва атрофдагиларга ургатишга жидди жахд килганман. Кайси аёл динини мукаммал билишни ва фарзандларига ургатишни истаса Хазратимизнинг китоблари бемалол етади деган фикрдаман. Аммо якинда "устози йукни устози Шайтон" деган гапни эшитиб колдим ва Энди ичимда савол айланяпти. Мен хам узимга устоз топишим керекми? Уз тартиби билан мустакил китобларни укиб урганишим етарли булмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар илмни устоздан олиш ва ундан ўтказиб олиш лозим. Устозда ўқишга имконият топилгунича китобларни мустақил ўқиб туриш жоиз. Валлоҳу аълам!