Ассалому алайкум! Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин, илоҳим! Саволим кўпчилик учун манфаатли бо‘лади деган умиддаман. Яқинда бир гап эшитиб қолдим, агар аёл эрини рухсатисиз бошқа болани эмизса, нариги дунёда сийнасидан осилармиш. Китобдаям ёзилганмиш, домлалар ҳам айтганмиш бу ҳақда. Хо‘жайнимларам менам 5маҳал намозхонмиз Алҳамдулиллаҳ, лекин шу пайтгача бу ҳақда эшитмаган эканмиз икковмизам. Ишонмадик. Гумонда қолмаслик учун Муслимаат.уз сайтидан ҳам Интернетдан ҳам шунга оид маълумот излаб тополмадим. Биламизки, Жоҳилият даврида ҳам, Саодат асрида ҳам араб аёллари бошқа чақалоқларни эмизиш вақтлари бо‘лган. Илтимос бу гап қанчалик рост ёки ёлғон. Жавобингиз учун раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Фақат эрининг рухсати билан эмизиши лозим. Эрининг рухсатисиз эмизиш макруҳдир. Валлоҳу аълам!