Ассалому алайкум! Саволимни билимсизликка йўймасангиз. Кўп ўйлаб, бир қанча усулларни қўллаб кўриб, сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Қисқа қилиб ҳолатимни тушунтирадиган болсам фарзандларим олдида қадрим йўқ. 10 ёш 7ёш 2 ёш фарзандларим бор. Катталарим умуман гапларимга кирмай қойишган. Турмуш ортогим озинг бераётган тарбия бу дейдилар. Лекин мен она болиб фарзандларим учун ҳамма нарсани қиламан. Ош овқатлари кийимлари дарслари ва ҳаказо. Улар ҳам менга юмушларимда ёрдам беришларини истайман. Тв камроқ коришларини копроқ китоб оқишларни ҳохлайман. Лекин уларда бунинг акси. Ҳатто тонгич фарзандимга намоз оргатиб бирга оқиймиз десам, у аввалига органди оқиди ҳам. Кейин эса ташлади. Мен нима десам ҳам уни қайтиб кондира олмадим. Қаерда хато қилдим билмайман. Бу ёгига нима ёл тутишни ҳам билмайман илтимос маслаҳат беринг. Агар ҳолатимни тўлиқроқ ёзишим керак бўлса илтимос айтинг.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизга ширин гапиринг. Хўжайинингиз ва атрофингиздаги инсонлар билан яхши муомалада бўлинг. Бола ҳар қандай муомалани, характерни оиладан кўчирма қилади. Ишни биргаликда боланингиз билан гаплашиб бажаришингизни маслаҳат берамиз. Фарзандларингиздаги озгина яхши хусусиятни топиб мақтаб, руҳлантириб боринг .Ён атрофидаги ўртоқларини кузатинг. Атофидаги кишилар ҳам бола тарбиясига катта таъсир қилади. Нимага қизиқиши бўлса, шу соҳадаги тўгаракка беринг. Исломий филм, мултфилмларни бирга кўриб фикрлашинг. Намозларингизда, айниқса, таҳажжуд номозларингизда Аллоҳимдан дуо қилиб сўранг. "Иброҳим" сурасининг 40-оятини ўзингиз ва болаларингиз ҳам ёдлаб юринглар. Атрофингиздаги инсонлар намозхон инсонлар бўлишади, иншааллоҳ! "Исломга бағишланган умр", "Қизларжон", "Тафсири ҳилол" каби кўплаб китоблар ўқишингизни тавсия қиламиз.
Валлоҳу аълам!