Хомиладорликда ният

20:46 / 21.06.2023 | Durdona | 1249
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! Аллох илмингизни ва умрингизни зиёда килсин!
Хозирда хомиладорман, ой куним якин ИншаАллах. Хомиладорлигимни билган кунимдан бошлаб, Аллох «угил фарзанд насиб килсанг, исмини Мухаммад куямиз» деб сурар эдим. Алхамдулиллах бир угил, бир кизим бор. Хужайиним билан 3-фарзандимиз угил булса, исмини албатта, МУХАММАД куямиз деб ният килиб куйган эдик. Токи уйимиз янада нур ва барака тулишини истардик.
Хозирги кунда вазият сал узгарди. Айрим сабабларга кура, агар фарзандимиз тугилганидан сунг исмини МУХАММАД деб куймасак, гунохкор булиб коламизми? Хужайиним фарзандга исм, тугилганидан кейин куйилади, бошка исм булса хам хеч нима килмайди деябтилар.
Айтингчи, бошка исм куйсак буладими? Бошка исм куйилган такдирда хам, узим, онаси сифатида фарзандимни МУХАММАД деб чакирсам буладими? Чунки вужудимда олиб юрган фарзандим угил эканлигини билганимдан бошлаб, уни Мухаммад деб чакириб келаман. Илтимос, ойдинлик киритиб беринг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки исм қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам!